Оврупа уйи -Тахминан ўттиз йил аввал, Берлин девори қулаб тушди. Темир парда олиб ташланди, ва совет иттифоқи хам пароканда бўлди, парчаланди. Бу биринчи Совуқ Урушнинг тугашини англатарди.
Бунга асосан, ўша пайтда Совет иттифоқининг рахбари бўлган Михаил Горбачёвнинг хатти-ҳаракатлари сабаб бўлган. У Лиссабондан Владивостокгача бўлган бутун Евроосиё қитъасидаги барча Оврупа мамлакатлари халқлари учун хавфсизлик ва ҳамкорликнинг йўлга қўйилиши хақида изланишлар олиб борган, барча сохаларда мумкин бўлган “Умумий Оврупа уйи” хақида тасаввурга эга эди. Бизни хозирги жараёнда вужудга келиши мумкин бўлган Совуқ Урушдан халос қилиш, олдини олиш учун Горбачёвнинг ғояларини қайта кўриб чиқишга тўғри келади.
Ушбу қайта изланиш, бахолашни ўтказиш учун биз турли хил манбалардан кенг маълумот олишимиз керак:
Шунчаки юзаки иқтибос, тахлилни келиб чиқиши, воқеъликнинг контекст ва тарихий нуқтаи назарини аниқ билмайдиган асосий Голландия оммавий ахборот воситаларидан олишимизни англатади. Оврупа уйи, одатда обрўли оммавий ахборот воситалари томонидан берилмайдиган маълумот учун платформадир. Ушбу муқобил маълумот ўқувчига янада мувозанатли нуқтаи назарни шакллантиришда ва турли (ички) миллий манфаатларни янада самарали изохлашга имкон беради.
Оврупа уйи нуфузли оммавий ахборот воситаларига таяниб, янги алоқалар ва бошқа маълумот манбаларини излашдан кўра, Оврупаликларни геосиёсат тўғрисида кўпроқ ўйлашга ундашга қаратилган. Маълумотлар асосида одамлар қарорлар қабул қилишади, масалан,сайлов пайтида. Яхши фикрлаш ва танлов қилиш учун бизга ишончли ва кенгроқ, аниқ, батафсил маълумот керак.
Оврупа уйи узоқ муддатли хавфсизлик ва фаровонлик учун Евроосиё қитъасидаги барча фуқаролар билан яхши муносабатларни ривожлантириш жуда мухим деб хисоблайди. Ушбу муносабатларни яхшилаш учун мулоқот ва маълумот алмашиш жуда мухимдир. Мақолаларни танлашда Оврупа уйи геосиёсат, иқтисодиёт ва оммавий ахборот воситаларига оид янгиликларга катта эътибор беради.